Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси БАА клубига ўтди

18:09 02 Октябр 2025 Спорт
286 0

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол aссоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Фото: ЎФА

Унга кўра, Шукуров эндиликда «Банияс» жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Отабекнинг собиқ жамоаси «Ал-Фатеҳ» билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунланган ва шу вақтгача футболчи эркин агент мақомига эга эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Банияс» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Акмал Мозговой ҳам тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Шукуров фаолияти давомида «Бухоро», «Бунёдкор», «Ал-Шаржа», «Фотиҳ Қарагумрук» ва «Ал-Фатеҳ» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?