Туркманистондан Африкагача: Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони ҳақида маълумот берилди

2025 йилнинг январь-август ойларида жами 14 минг 216 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони бўйича Туркманистон етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатдан юртимизга таълим олиш мақсадида келган фуқаролар 4 минг 603 нафарни ташкил қилган.
Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон 3 минг 477 нафар фуқаро билан иккинчи, Тожикистон 1 минг 392 нафар фуқаро билан учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, Хитойдан 710 нафар, Покистондан 700 нафар, Жанубий Кореядан 553 нафар, Қирғиз Республикасидан 333 нафар ҳамда АҚШдан 319 нафар фуқаролар таълим олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг умумий сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Филиппин – 245 нафар;
- Туркия – 233 нафар;
- Афғонистон — 226 нафар;
- Миср – 203 нафар;
- Россия – 121 нафар;
- Буюк Британия – 110 нафар;
- ЖАР – 98 нафар;
- Бошқа давлатлар — 893 нафар.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 минг 179 нафарга ёки 28,8 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг