Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда

18:13 11 Июль 2025 Жамият
322 0

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, 11-13 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида 11 июль куни кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Бугун кундузи ёз фаслининг ўртаси учун нисбатан қулай бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни

32-35 даражадан, жанубда 36-39 даражадан кўтарилмайди. Энг салқин ҳудуд Фарғона водийси бўлиб, бунда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва кўпчилик вилоятларда кундузги ҳарорат 35-38 даражани ташкил этади. Кечалари ҳарорат асосан 18-23 даража бўлади.

Республиканинг айрим жойларида 11-13 июль кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун ва дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 11 июлда 33-35 даража, 12-13 июлда 35-38 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер