Фарғонада 2 ёшли болани машина юкхонасига жойлаган эркак устидан тергов бошланди

Ижтимоий тармоқларда 2 ёшли болани автомашина юкхонасига жойлангани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 1980 йилда туғилган Фарғона шаҳар, Ёрмазор МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А.О. 2024 йил ёз ойларида опасининг 2023 йилда туғилган фарзанди И.М.ни ҳазил тариқасида автомашинага юкхонасига солган ва устидан ёпган. У бу ҳаракатини видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.О.га тегишли бўлган автомашина ҳозирда Фарғона шаҳар ИИБга жойлаштирилди.
«Бу каби ўйловсиз, масъулиятсиз ҳаракатлар оқибатида боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига жиддий зарар етади. Бола кимнингдир беъмани ҳазиллари ёки ижтимоий тармоқда рейтинг тўплаш воситаси эмас!», дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, ҳар бир вояга етмаган боланинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун ҳимоясида, унинг ҳуқуқларини бузиш қонунан жавобгарликка асос бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг