Германия Украинани жиддий қўллашга киришди. Россиянинг муносабати қандай?

11:27 12 Июнь 2025 Дунё
223 0

Иллюстратив фото

Германия мудофаа вазири Борис Писториус янги қурол етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш учун Украинага келган. Бу ҳақда «Tagesschau» хабар тарқатди.

«Мудофаа вазири Борис Писториус сиёсий музокаралар учун Украина пойтахти Киевга келди. Сиёсатчи Украинадаги вазият билан танишиб, кейинги ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилмоқчи», — дейилади нашр хабарида.

Германия Украинага қандай ёрдам бермоқчи?
Ўтган ҳафтада Писториус Украина Қуролли кучлари яқин орада Берлин ёрдамида «Украинада ишлаб чиқарилган» биринчи узоқ масофага учувчи қуролларини олишини айтган эди. Шу ўринда у альянсдаги ҳамкасбларини Киев билан «Patriot» тизимларини баҳам кўришга кўндиришини таъкидлади. Бундан бироз олдин Германия канцлери Фридрих Мерц Берлин Украинага ўтказилган қурол-яроғлар қаторига қўйилган барча чекловларни бекор қилганини эълон қилди. Унга кўра, Украина Қуролли кучлари энди Россия ҳудудига чуқур зарба бера олади ва бундай қуроллар билан таъминланиши керак. Кейинроқ сиёсатчининг аниқлик киритишича, барча чекловлар бир неча ой олдин бекор қилинган. Шу билан бирга, у Украина Қуролли кучларига узоқ масофали «Taurus» қанотли ракеталарини етказиб беришга рухсат берди Мерцнинг айтишича, украиналик ҳарбий хизматчиларни уларни бошқаришга ўргатиш «узоқ вақт олиши мумкин».

Россиянинг муносабати қандай?
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Германиянинг «Taurus» ракеталари билан Россиянинг исталган объектига зарба берилишини Москва Берлиннинг Киев томонидаги ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки сифатида баҳолайди.

Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Фридрих Мерцнинг узоқ масофали қуроллар ҳақидаги баёнотлари Украинадаги тинчлик жараёни траекториясига киришга уринишларга тўсқинлик қилади ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ундайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?