Хитой Россия ҳудудида дрон ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Архив фото
Хитойлик тадбиркорлар Россиянинг Сахалин вилоятида бир нечта йирик марказларни, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни таклиф қилишди.
Муҳокама Россия — Хитой форуми доирасида вилоят губернатори Валерий Лимаренко иштирокида бўлиб ўтди.
“Компаниялар қишлоқ хўжалиги, савдо, учувчисиз технологиялар ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди”, — дейилади манбада.
Сахалинда дрон ишлаб чиқаришни ташкил этиш таклифи “РУНФА” инвестиция гуруҳи томонидан берилган. Лимаренко буни ҳудуд учун истиқболли деб атади. Унинг таъкидлашича, дронлар минтақада турли мақсадларда — полигонларни кузатиш, ўрмон ёнғинлари ва улар бедарак йўқолганларни қидиришда ҳам қўлланилади. Шунингдек, Сахалинда улгуржи тарқатиш маркази, мева-сабзавот ва резавор мевалар етиштириш учун иссиқхона мажмуаси, «Ипак йўли» савдо-кўнгилочар ҳам мажмуасини қуриш таклиф этилди.
Аввалроқ, Украина Хитойни Россияга дронлар ишлаб чиқаришда ёрдам беришда айблаганди. Украина ташқи разведка хизмати матбуот котиби Олег Александровнинг сўзларига кўра, Хитой ишлаб чиқарувчилари Россияни ускуналар, электроника, навигация, оптик ва телеметрия тизимлари, двигателлар, микросхемалар, процессор модуллари, бошқарув платалари кабилар билан таъминлаган.
“Хитой компаниялари номларини ўзгартирадилар, экспорт назоратидан ва санкциялардан қочиш учун ҳамма нарсани қиладилар. Шу билан бирга, Пекин расмий равишда барча қоидаларга амал қилади, лекин фақат расман”, — дейди Александров.
Шу йилнинг 29 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Хитой Украинага фронтда машҳур бўлган “Мавиc” дронларини сотишни тўхтатганини, лекин уларни Россияга етказиб беришда давом этаётганини айтганди.
Ўз навбатида, Хитой Россияга дронлар ёки уларнинг таркибий қисмларини ҳарбий мақсадларда етказиб бериш ҳақидаги айбловларни мунтазам рад этиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг