Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Ўша куни Рўзибоевга америкалик Браян Баттле рақиблик қилади. 30 ёшли Баттле ҳозиргача UFCʼда 8 та жанг ўтказган бўлиб уларнинг 7 тасида ғалаба қайд этган, 1 та жангда эса мағлубиятга учраган. Шунингдек унинг ҳисобида 1 та NC (жанг ўтказилмаган) натижа ҳам бор.
У сўнгги жангини 2024 йил 7 декабрда Ренди Браунга қарши ўтказган ва ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришган.
31 ёшли ҳамюртимиз эса сўнгги бор 2024 йилнинг 19 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган «UFC Fight Night» турнирида иштирок этган. Ушбу жангда у германиялик Дастин Стольцфусни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, ушбу ташкилотдаги 4-ғалабасини тантана қилган эди.
Таъкидлаш жоиз, UFC 319 турнирининг марказий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасида кечади. Бу беллашув ҳам жуда катта қизиқиш уйғотган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг