Олтиариқлик боғбон энг қиммат узум навини маҳаллийлаштирди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Олтиариқ туманининг «Бирлашган» МФЙда жойлашган Токзор кўчасида яшовчи Абдумуталиб Ғофуров селекционер олим сифатида узумчилик тармоғига илм-фан, инновация ғояларини кенг жорий этмоқда.
2021 йили миришкор боғбон АҚШнинг Калифорния штатида маданийлаштирилган «Аватар» узум навини олиб келиб, пайвандлаш усули орқали кўпайтирди. Олим бу узумга рамзий маънода ўзбекча «Ойтомчиси» номини қўйган.

— Олти гектар боғим бор, унинг бир қисмида бир неча навли узумлар етиштирамиз,—дейди боғбон.—Мўъжазгина лабораториямизда мазкур узум нави тажрибадан яхши ўтиб, иқлим шароитимизга тез мослашди. Меваси уруғсиз, йирик ва мазали бўлган ушбу нав касалликларга ўта чидамли. Бу нав мевасини саноат усулида ҳам қайта ишлаш, майиз ҳолда қуритиш мумкин. Узоқ масофага ташишга яроқли ҳисобланади.
Қанд миқдори маҳаллий навларга қарагнада бироз кам, лекин уйғунлашган таъмлар мазасига эга. Шу боис уни истеъмол қилганда малина, қулупнай таъмини ҳам ҳис этасиз.
Айни пайтда ушбу узум нави Ўзбекистон бозорида энг қиммат – бир килограмми 200 минг сўмгача сотилмоқда. Ҳозирда селекционер олим пайвандтак усулида кўпайтириш орқали «Аватар» кўчатларини буюртма асосида боғбонларга етказиб бермоқда.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг