Ер тагида илон қимирласа... Салма билади
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Гап «Олот» чегара божхона постида хориждан кириб келаётган ҳар бир юк машинасини синчиклаб текширадиган Салма лақабли хизмат ити ҳақида. Кинолог-инспектор Нодирбек Нуралиев қарамоғидаги бу жонивор мамлакатимиз ҳудудига тақиқланган маҳсулотлар, гиёҳванд моддаларни олиб кирмоқчи бўлган кимсаларнинг қилмишини фош этиб, божхоначиларнинг қўл-қанотига айланди.
— Яқинда Салма ички ҳудудда ноқонуний тарзда олиб ўтилаётган тўрт туп наша кўчатини аниқлади, — дейди божхона хизмати катта сержанти Нодирбек Нуралиев. — Кўриб турганингиздек, унинг синчков назаридан юк машинасининг бирор-бир қисми четда қолмайди. Бирор нарсага ҳид олган заҳоти, одатда, икки оёғини ноқонуний маҳсулот яширилган жойга тираб туриб белги беради.

Бухоро вилоят божхона бошқармасидан олинган маълумотга қараганда, айни дамда тизимда Салмага ўхшаб ер тагида илон қимирласа биладиган йигирма бошга яқин хизмат ити парвариш қилинмоқда. Ҳар саккиз йилда уларнинг иш қобилияти махсус кўрикдан ўтказилади. Синов исковуч итларнинг келгуси тақдирини белгилаб беради. Салмага келсак, жонивор эндигина 1,5 ёшга кирди. Катта сержант таъкидлаганидек, у яна камида 6,5 йил ўз хизмат бурчини ўташда давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг