Илон Маскга тегишли компания Қозоғистондаги 1800 та мактабни интернет билан таъминлади
Қозоғистон ҳукумати СпасеХ компаниясининг «Starlink» терминаллари ёрдамида деярли 1,8 минг мактабни интернетга улади. Бу ҳақда Report.az хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда орбитада 4500 дан ортиқ «Starlink» сунъий йўлдошлари мавжуд. Ушбу йўлдошлар орқали Қозоғистондаги 1800 та мактаб энди интернет билан тўла таъминланади.
«Рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда, бугунги кунда 1757 та мактабда «Starlink» сунъий йўлдошли интернет тармоғи ўрнатилди, бунинг натижасида 122 та мактабда интернет тармоғига уланиш ишлари тугалланди. Шу вақт ичида мактаб ўқувчилари учун 11 платформада мавжуд бўлган барча дарсликлар ва электрон версияларини рақамлаштириш тугалланди», — дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, жорий йилда Қозоғистоннинг 15 университетида «Generative AI» дастури доирасида 12 минг талаба учун сунъий интеллект бўйича «Google» курслари ҳам ўқитилади.
Шу билан бирга, «Google for Education pilot» лойиҳасида иккита олий таълим муассасаси иштирок этади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, «Starlink» интернет қиммат ёки умуман мавжуд бўлмаган жойларда юқори тезликдаги интернетга киришни таъминлаш учун «SpaceX» томонидан жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизими ҳисобланади.
Аввалроқ, Элбек Султонов Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг