Санепидқўмита аҳолини сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида «қўриқлайди» – қонун лойиҳаси

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий принсиплари, атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб берилди.
Бундан ташқари, давлат органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифа ва функсиялари ҳамда жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегаралари ҳам ушбу қонун лойиҳаси орқали кўрсатиб ўтилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси эса аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли орган бўлади. Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати ҳам тасдиқланди.
Қайд этиш керакки, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг