Аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайдими?
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи аҳоли билан олиб борилган очиқ мулоқоти давомида “аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайди”, деб таъкидлади. Бу ҳолат баъзи ижтимоий тармоқлар томонидан туман аҳолисининг айрим қисмида уйғотилган саросима ва норозилик ҳолатларига барҳам берди.
Шаҳар ҳокимининг айтган сўзлари нафақат Мирзо Улуғбек туманига, балки пойтахтимизнинг барча ҳудудига ҳам тегишлидир.
Қолаверса, аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмаслиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармонида аниқ белгилаб қўйилган: “… жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади”.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорида ҳам мазкур масала юзасидан алоҳида Низом тасдиқланган.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 27-моддасида ҳам бу борада аниқ нормалар ўрнатилган.
Шу қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 15-августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5511 Фармони билан инвесторлар учун Тошкент шаҳрида инвестицион лойиҳа амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш тартиблари белгиланган.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизнинг қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиз бузилмаслиги йўлида барча чораларни кўради”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Қуйида инвесторга тақдим этилган Тошкент шаҳар ҳокими қарори нусхаси келтирилган. Ушбу қарорда ҳам бузилишга тушган турар ва нотураржой биноларини бузиш юқорида келтирилган Низом асосида, яъни мулк эгаларига етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг амалга оширилиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Қарор доирасида, қарорнинг 2-бандида кўрсатилган комиссия турар (нотурар) жой эгаси ва инвестор иштирокида масалани кўриб чиқади ва жой эгасига етказилган зарар инвестор томонидан тўлиқ қоплаб берилганлигини тасдиқлайди. Фақат шундан сўнгина бузиш ишларига киришилади.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг