Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси тасдиқланди
Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Бу ҳақида АОКАда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.
Хусусан, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикамизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни таклиф этмоқда.
1) Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган «Наслчилик маркази»ни ташкил этиш;
2) Хитой давлати билан «Қизил китоб»га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш;
3) Балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг