Ливан БМТ судида Жанубий Африка Республикасининг Исроилга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади

19:46 11 Январь 2024 Дунё
625 0

Фото: AP

Ливан Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Африка Республикасининг Ғазо секторидаги воқеалар юзасидан Исроилга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади.

Ливан ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъкидланишича, Жанубий Африка Республикасининг Гаагадаги Халқаро судига Исроилга қарши геноцид айблови билан даъво қўзғатиш қарорини қўллаб-қувватлайди ва бу иш бўйича адолатли ва шошилинч қарор кутади.

“Биз Жанубий Африка Республикаси ва унинг ҳукуматининг 1948 йилдаги БМТнинг Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенциясини бузган ҳолда жиноятларини содир этганликда айблаб, Халқаро судга Исроилга қарши даъво қўзғатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Баёнотда айтилишича, Ташқи ишлар вазирлиги “қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари, хусусан, халқаро гуманитар ҳуқуққа ҳурматни акс эттирувчи адолатли ва шошилинч қарор кутади”.

Гаагадаги Халқаро судда 11-12 январь кунлари Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвоси бўйича тингловлар бўлиб ўтмоқда. Жанубий Африка Республикаси делегацияси бугунги йиғилишда сўзга чиқади, жума куни эса Исроил томони сўз берилади.

Ўтган 29 декабрь куни Жанубий Африка Республикаси Ғазо секторидаги вазият юзасидан Гаагадаги Халқаро судга геноцид конвенцияси бўйича Исроилга қарши даъво киритиб, судни Исроил расмийларига нисбатан вақтинчалик чоралар кўришга чақирганди.

Жанубий Африка Республикаси, Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга қарши ҳаракатлари “Геноцид конвенцияси бўйича мажбуриятларни бузиш” эканлигини таъкидлади.

Африка давлатининг баёнотига кўра, “Африка давлатига кўра, Исроилнинг хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги... геноциддир, чунки улар фаластинликларни кенгроқ миллий, ирқий ва этник гуруҳнинг бир қисми сифатида Ғазо секторида йўқ қилиш учун ... аниқ ният билан содир этилган”.

Шундан сўнг Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Африканинг даъвоси ҳеч қандай фактик асосга эга эмаслиги ва суддан фойдаланиш эканлигини, Претория эса “террорчилар” билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

Туркия, Малайзия, Венесуэла, Бразилия ва Эрон каби қатор давлатлар Жанубий Африка Республикасининг Исроилга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади. АҚШ Давлат департаменти даъво ҳақида гапирар экан, Ғазо секторида геноцид аломатларини кўрмаганини айтди ва Европа комиссияси бу масала бўйича изоҳ бермади.

Исроил Халқаро Суднинг юрисдикциясини тан олмайди ва шу пайтгача унинг жараёнлари ёки қарорларини эътиборсиз қолдирди. Бироқ, “Jerusalem Post” таъкидлаганидек, бу сафар Тел-Авив вакиллари судда иштирок этадилар, чунки Исроил Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни имзолаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер