ЖССТ коронавирусни даволаш бўйича тавсияларини янгилади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган беморларни даволашга доир тавсияларини янгилади. Мазкур қўлланма COVID-19ни муолажа қилишга тааллуқли янги усулларнинг клиник синовлари бўйича жамланган сўнгги хулосаларга асосланган.
Янги тавсияларга кўра, коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш хавфининг уч асосий тоифаси мавжуд: юқори, ўрта ва паст.
Кўрсатмалар госпитализация хавфи юқори ва ўрта бўлган беморларда вирусга қарши ремдесивир ҳамда молнупиравир препаратларини қўллаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.
Унга мувофиқ, шифохонага ётқизиш хавфи ўрта ёки паст бўлган ва хасталик енгил ўтаётган беморларга ремдесивир ҳамда молнупиравир дориларини қўллаш тавсия этилмайди.
Бу препаратлардан фақат юқори хавф гуруҳига мансуб кишиларда тиббий кўрсатмага кўра фойдаланиш таклиф этилади.
Ўз навбатида, вирусга қарши янги VV116 препаратини клиник синовлардан ташқари, касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, ҳар қандай даражасида қўллаш тавсия этилмайди. Бундай чеклов коронавирусга чалинган беморларда ивермектин дорисини қўллашда ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқ.
Мутахассислар фикрича, янги тавсиялар COVID-19нинг айни пайтдаги фаол мутация ва субвариантларига хос хусусиятлар ҳамда глобал эмлаш жараёнидан кейин инсонлар иммунитетида ҳосил бўлган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг