Жо Байден президентлиги даврида АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами миқдори маълум қилинди
Фото: Reuters
Жо Байден президентлиги даврида АҚШ томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 44,5 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
Қайд этилишича, Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори 43,9 миллиард долларни ташкил қилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Украина Қуролли кучларига 150 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ажратилишини маълум қилганди.
“Янги ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади”, дейилади департамент баёнотида. 25 октябрь куни “Politico“ газетаси Украина ва Исроилга кейинги ҳарбий ёрдам сўрови АҚШ Сенатида маъқулланиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигига ишора қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг