Самарқанддаги мактабларда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин
Самарқанд шаҳридаги 20 та мактабда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин. Улар тажриба тариқасида мактабдан ташқари таълим сифатида жорий қилинади. Кейинчалик соатлар Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда ўқув дастурларига киритилиши режалаштирилмоқда.
“Эндиликда Самарқанддаги 20 та мактабда тажриба сифатида мактабдан ташқари таълим сифатида туризм соатларини йўлга қўймоқчимиз. Бу борада Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаяпмиз”.
Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, ушбу соатлар ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга хизмат қилишини, UNWTO билан ҳамкорликда ушбу дастурни илғор жаҳон амалиётига асосланган ҳолда янада ривожлантирилишини қўшимча қилди. Мазкур янгиликни Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Ўзбекистоннинг бошқа туристик йўналишларидаги мактаблар ўқув дастурларига киритиш тарафдори эканини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг