Аҳолига 3,2 млрд. сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди.
Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ фош этилган 90 та жиноят иши доирасида 423 млн сўмлик дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларининг ҳимояси, бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида улар фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузиш билан боғлиқ 181 та жиноятга чек қўйилди.
Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.
Бундан ташқари, 1 515 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиб, натижада 3 157 та янги иш ўринлари яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг