Болалар учун “гапирадиган” китоб чоп этилмоқда
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тасарруфидаги “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи илк бор Монтессори тизимида болалар учун овозли (гапирувчи) китобча чоп этмоқда. Бу ҳақда Агентликнинг телеграммдаги https://t.me/uzapiofficial расмий каналида хабар берилди.
Мазкур китобча ёрдамида болалар рус алифбоси билан таништирилади. Махсус тугмалар босилганда ҳар бир ҳарфнинг овозли талаффузи янграйди ва болалар ўз талаффузини овозли намуна билан таққослаш имконига эга бўлади.
Ҳар бир саҳифада алифбо ҳарфлари билан бошланадиган нарса-буюмларнинг расми ҳам акс этган. Болажонлар бу расмлар орқали нарса-буюмлар қандай номланишини эшитиб, ўрганиши мумкин. Қолаверса, китобчада ҳар бир ҳарф учун ўша ҳарф билан бошланувчи тўртлик шеърлар ҳам берилган бўлиб, уларни аудио шаклида ҳам тинглаш мумкин.
Бундан ташқари, болалар китобдаги ҳарфларнинг ёзма намуналарини маркер билан ёзишлари ва ўчиришлари мумкин. Бу эса китобдан қайта-қайта фойдаланиш имконини яратади.
Мактабгача таълим ёшидан бошлаб ёзув моторикасини, сўзлашув нутқини ривожлантириш билан шуғулланиш жуда муҳимдир. Болалар диққатини матнга жалб қилишда мазкур овозли “АБВГДЕйка” алифбо китоби катта ёрдам беради.
Жумладан:
- бола у билан мустақил шуғуллана олади;
- у болага хоҳлаганча такрорлаш имконини беради;
- бола ўз шахсий ритми асосида ишлай олади.
Ушбу китобча мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ҳамда ота-оналарга бола тарбиясига кўмак берувчи яхши қўлланма бўлиши шубҳасиз.
“Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи 2019 йилда мазкур китобнинг ўзбек тилидаги “АЛИФБО”сини ҳамда саноқ сонлар ва ҳайвонлар ҳақидаги вариантини чоп этишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг