Холис баҳо: Равшан Эрматов аслида ўйинни қандай бошқарган эди?
Аргентина терма жамоаси футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати иккинчи тур доирасида Хорватияга қарши майдонга тушиб, кутилмаганда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб борди. Ва ҳамюртимиз жаҳон чемпионатларида реферилик қилиш борасида ўз рекордини янгилади — учта жаҳон чемпионати 10 ўйин.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Равшан Эрматов ва унинг жамоасининг ушбу баҳсдаги фаолиятига ўз муносабатларини билдирмоқда. Қуйида уларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз.
Алексей С.Лебедев исм-шарифли мухлис Аргентина ва Хорватия ўртасида худди плей-оффдагидаги каби кескин кураш бўлгани ҳақида шундай ёзади: “Ва Эрматовга баракалла – ҳар икки томондан сиқувга олишди. Лекин у босимга бардош берди. Кўз тегмасин, умуман, зўр ишлади”.
Danila Dachenkov: “Равшан Эрматов – мега шиддатли ҳакам. Мана сизга юксак чўққи: позиция танлаш, югуришга эринмайди, ўзига ишонади”.
Scott McIntyre: “Гуруҳ босқичидаги энг яхши чиқиш? Ягона ва бетакрор Равшан Эрматов ... бугун етакчиликни, назоратни тўлиқ қўлга олиш тартибида ишлади”.
Younes H-Hamou: “Бугун ўйинни мутлақо ажойиб тарзда бошқарган Равшан Эрматовга миннатдорчилик билдиришни истардим. Топ даражадаги рефери! Ёрқин фаолият. Коллина (УЕФА ҳакамлар қўмитаси ва ФИФА ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуиджа Коллина) услубига ўхшашлик бор”.
Erik Pulatov: “Аргентинага мухлислик қиламан, лекин Хорватия ўз ишини аълога уддалади! Кун ҳазили: Аргентинанинг жаҳон чемпионатидаги энг катта муаммоси ... Равшан Эрматов. Охирги марта Аргентина Германияга 0:4 ҳисобида ютқазганди, бу сафар Хорватияга – 0:3”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг