Жиззахда 11-синф ўқувчиси бедарак йўқолди
Пахтакор тумани Олтинкўл МФЙ Эргаш Жуманбулбул кўчасида яшовчи 2007 йилнинг 6 июль куни туғилган, тумандаги 4-сонли ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мусурмонова Чарос Камол қизи жорий йилнинг 29 май куни соат 07:30 ларда яшаш уйидан мактабга имтиҳонга бораман деб чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Ушбу бедарак йўқолган Мусурмонова Чарос Камол қизини кўрганлардан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 тизимига ёки, 72-353-13-56, 72-353-12-02, 99-556-60-76, 94-392-00-02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ёки яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришлари сўралади.
«Бедарак йўқолган шахс ҳақида маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланади ва пул мукофотига эга бўлади», дейилади Жиззах ИИБ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг