Жасорат соҳибларига байрамона эҳтиром
Сурхондарёда афғон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Президентимиз ташаббуси асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифати ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган тизимли ишлар Сурхондарё вилоятида изчил давом этмоқда.

Ана шу эзгу мақсадлар доирасида Термиз шаҳридаги “Мумтоз” тантаналар саройида сурхондарёлик афғон уруши қатнашчилари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси, Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси масъуллари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Байрам муносабати билан тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Маданият ва санъат намояндалари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақс тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади. Тўкин дастурхон атрофида ўтган самимий суҳбатлар, илиқ табриклар байрам кайфиятини янада кўтарди.

Мазкур тадбир афғон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга бўлган эътибор, ғамхўрлик ва эҳтиромнинг яна бир ёрқин намунаси сифатида иштирокчилар қалбида илиқ таассурот қолдирди.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг