“ЙИЛ “ISHONCH”И” — газеталарнинг йиллик ҳаётини ўзида жамлаган асар
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Ишонч ва “Ишонч-Доверие” газеталари кутубхонаси” рукнида чоп этилган “Йил “Ishonch”и” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирга ёзувчи-шоирлар, тилшунос олимлар, журналист ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Тақдимот аввалида Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, ёзувчи ва адабиётшунос, публицист Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдусаид Кўчимов ва бир қатор ижодкорлар сўзга чиқиб, бу йилги китобнинг аҳамияти, залвори ҳақида гапиришди.

Қайд этиш жоизки, таҳририят томонидан 2018 йилдан буён газеталар саҳифаларида чоп этилаётган давр руҳи ва ислоҳотлар самараси акс этган, долзарб мавзудаги мақолаларни тўплаб, китоб ҳолида нашр этиш яхши анъанага айланган. Бу йилги китоб мана шу хайрли ишларнинг давоми, десак муболаға эмас.
— Мазкур китоб анъанамизнинг яна бир намунаси, газеталаримиз ҳаётини очиб берувчи жорий йилнинг йилномаси десак, менимча, тўғри бўлади. — дейди газета бош муҳаррири Ҳусан Эрматов. — Мақолаю газета эскириши мумкин, аммо кўтарилган мавзу ва муаммолар долзарблигини ҳеч қачон йўқотмайди. Ушбу тўплам давримизнинг ойдин кўзгуси, унга қараб ўзимизни, жамиятимизни, муаммоларимизни кўришимиз мумкин. У фақатгина таҳририятнинг эмас, балки ҳар биримизнинг севимли китобимиз, бебаҳо мулкимиз бўлишига ишонаман.
Тадбир сўнггида қатнашчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Меҳмонларга янги нашр этилган тўплам туҳфа этилди.








Мунира РАҲИМОВА,
“Халқ сўзи”.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг