Япония терма жамоаси чемпион

10:05 23 Март 2026 Спорт
283 0

Кеча, 22 март куни Австралия мамлакатда аёллар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионати мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Япония терма жамоаси мезбон Австралия билан куч синашди.

Учрашув 1:0 ҳисобида “кунчиқар юрти“ вакилларининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга «Тоттенхэм» клуби футболчиси Майка Хамано муаллифлик қилди.

Таъкидлаш керакки, бу Япония терма жамоасининг учинчи чемпионлиги ҳисобланади. Жамоа бунгача 2014 ва 2018 йилларда ҳам ушбу мусобақа ғолибига айланган эди.

Маълумот учун, ушбу мусобақада Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этди ва ўз тарихида биринчи маротаба чорак финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер