Янги ташаббусда саховат ва кўмак мужассам

15:34 28 Апрель 2020 Жамият
1475 0

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида айтишим мумкинки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимизнинг бир-бирига бўлган эътиборини янада кучайтириб бораётир.

Қашқадарё вилоятида синовли кунларда халқ дарди билан яшайдиган тадбиркор ва ишбилармонлар, кластер ва қўшма корхоналар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда.

Мисол тариқасида бугунги кунда тадбиркорлар ўз хоҳиши билан 100 та оилани уч ой давомида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, энг муҳими, иш билан таъминлаш истагини билдирмоқда. Қолаверса, “Саховат ва кўмак” жамғармасига хайрия сифатида маблағ ўтказишмоқда. Ўз навбатида, Юртбошимизнинг тадбиркорлар учун яратиб берган 6 ойдан зиёд имтиёзлар вақти улар учун жуда енгиллик бўлганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Шундай бўлса-да, ташаббус кўрсатиб аҳолига кўмак кўрсатаётган ишбилармонларни алоҳида эътироф этиш мақсадга муфофиқ. Албатта, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Куни кеча вилоятимизда “саховат китобча”сини ташкил этилиб, йигирмага яқин тадбиркорнинг рўйхати шакллантирилгани бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси бўлмоқда, десак муболаға эмас.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам. Шундай экан, саховатли инсонларимизнинг ўз ташаббуси билан халқимизга қилаётган ёрдамлари бардавом бўлишига ишонаман.

Зойир МИРЗАЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
Қашқадарё вилояти ҳокими.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер