Янги ҳаёт маҳалласи Ўзбекистонга намуна бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Хонобод мамлакатимизнинг энг шарқий ҳудуди. Чегарада жойлашгани сабабли илгари ёпиқ шаҳар эди. Охирги йиллардаги ўзгаришлар, яхши қўшничилик сиёсати натижасида Хонобод очилди, унинг иқтисодиёти анча соғломлашди, аҳоли турмуш даражаси оша бошлади. Бугун бу ерда туризм, саноат, мева-сабзавотчилик ва хизматлар ривожланмоқда.
Янги ҳаёт маҳалласи фаоллари давлатимиз раҳбарига одамларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.
Бу маҳаллада 3 минг 500 дан ортиқ аҳоли яшайди. Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва коллежларда сифатли таълим учун шароитлар бор. Тоғ ёнбағридаги дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва томорқа хўжаликларида аҳоли иш билан банд.
Бундан ташқари, ўндан ортиқ уй меҳмонхонаси, йигирмага яқин савдо дўкони, сартарошхона, хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда. Ўтган йилда маҳалладаги юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна 181 фуқаро ўзини ўзи банд қилган.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги фармонига мувофиқ, маҳалла институтининг жамиятимизда ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатидаги роли оширилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий хизмат ходимидан иборат «маҳалла еттилиги» ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу тизим вакиллари билан суҳбатлашди.
- Биз биринчи кундан халқ билан мулоқот, халқни рози қилишга киришганмиз. Шунинг учун маҳалла тизимини биринчи бўғин сифатида ривожлантираяпмиз. Маҳалла - фуқаролик жамиятининг асоси. Бу халқнинг дарди, овози, дегани. Маҳалладаги давлат вакиллари берилган ваколат ва маблағлардан фойдаланиб, дунёқарашини ўзгартириб, одамларни рози қилиши керак. Ишонаманки, Янги ҳаёт маҳалласи Ўзбекистонга намуна бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент маҳалла гузари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳам кўздан кечирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг