Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2 255 долларни ташкил этди
Иллюстратив фото
2022 йилда дунёда содир бўлган мураккаб иқтисодий ва молиявий вазиятнинг сақланиб қолаётганлиги, жаҳон бозорларида асосий маҳсулотлар нархларининг беқарорлигига қарамай мамлакатимизда юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2022 йил якунларига кўра ялпи ички маҳсулот – 5,7 фоиз, саноат маҳсулотлари – 5,2 фоиз, қурилиш ишлари – 6,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 3,6 фоизга, бозор хизматлари – 15,9 фоиз, экспорт – 23,6 фоиз, чакана савдо айланмаси – 12,3 фоиз ўсиш суръатлари таъминланди.
Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2 255 АҚШ долларни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг