Вируслардан ишончли ҳимояловчи қурилма яратилди
Фото: Иллюстратив cурат
Исроил олимлари инсонларни вирус ва бактериялардан самарали ҳимоялай оладиган қурилма яратди. Уни рамзий маънода «ҳаво ниқоби» деб аташмоқда.
Мослама батарея ёрдамида ишлайди. Уни бош кийимга осон ўрнатиш мумкин. Жажжи қурилма фойдаланувчининг юзи томон соатига 30 километр тезликда ҳаво пуркайди.
Олимлар хулосасига кўра, бундай «қалқон» одамга йўналтирилган вирусли томчиларнинг тахминан 62 фоизини, шунингдек, мослама эгасидан бошқаларга йўналган заррачаларнинг 99 фоизини тўсиб қўя олади.
Тадқиқот муаллифлари «ҳаво ниқоби» вирусли томчилар ва аэрозолларни блоклаб, организмнинг инфекцияларга қарши ҳимоясини оширади.
Қурилма ҳадемай оммавий ишлаб чиқарилиши ва бир неча ой ичида сотувга йўналтирилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг