Вилоят ҳокимлигининг боғи барпо этиляпти

10:57 09 Апрель 2026 Жамият
170 0

Бухоро тумани «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги беш гектар майдонда вилоят ҳокимлиги боғи барпо қилинмоқда. Исми – жисмига монанд бу гўша «М-37» русумли халқаро аҳамиятга эга йўл бўйида жойлашган.

— «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бу хайрли ташаббус кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди, — дейди Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов. — Шу муносабат билан ўтказилган кўчат ўтқазиш тадбирида вилоят мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этишди. Бу ерда ўтқазилган қайрағоч, садақайрағоч, катальпа, тут, шумтол, япон сафораси кўчатлари рисоладагидек парвариш қилиниши эвазига баравж ўсиб, ён-атроф файзига файз қўшилади.

Вилоятда микроиқлим яхшиланишига ҳисса қўшиши кутилаётган бу каби янги боғлар сони кўпаймоқда. Чунончи, Бухоро шаҳрига туташ «Боғидашт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 43 гектар ерда «Янги Ўзбекистон» боғи барпо қилиш ишлари якуний босқичга кирди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг шу йил 25 мартдаги тегишли Фармонига мувофиқ, умумий майдони 200 гектарни ташкил этадиган Дендрология ва Ботаника боғларини барпо этиш мўлжалланмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер