VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади

12:40 06 Февраль 2024 Спорт
534 0

21 апрель куни VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Пойтахт 5,5 мингдан ортиқ югуриш спорти ҳаваскорларини қабул қилади. Тадбир дастурига 42 км классик марафон масофаси, 21 км ярим марафон масофаси ҳамда 3 ва 10 км масофалари киритилган.

Марафон арафасида “Kids Run” оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш бўйича мусобақалар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Марафон умумий соврин жамғармаси — 720 миллион сўм. Шунингдек, илк маротаба эркаклар ва аёллар орасида трасса рекорди учун асосий мукофотлардан ташқари, бонуслар тақдим этилади — марафон масофаси учун 15 миллион сўм ва ярим марафон масофаси учун 10 миллион сўм.

Марафонда иштирок этиш учун Perfend.com платформасида рўйхатдан ўтиш ва танланган масофага мувофиқ ҳолда иштирокчининг старт тўловини амалга ошириш керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2024 йил 1 февралдан 5 апрелгача давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер