Ватанни қўриқлаш – муқаддас бурч
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Янги Андижон массивида жойлашган “Ватанпарварлик боғи”да бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди. Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари, блогерлар иштирок этди. Тадбирда боғдаги ҳарбий техник воситалар билан танишилди. Юрт осойишталигини ҳимоя қилиш пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасига барпо этилган майдонда осойишталигимиз посбонлари шарафланди.
— Ёшлигимизда ҳарбий бўлишни орзу қилардик, — дейди уюшма аъзоси Воҳиджон Тожиддинов. — Қўлимизга ёғочдан ясалган қуролни олиб “Уруш-уруш” ўйнардик. Вояга етиб, ҳарбий хизматни ўташ жараёнида англаб етдикки, ҳар бир ҳарбий қурол тинчлик йўлида хизмат қилиши керак. Ундан ҳеч ким озор чекмаслиги лозим. Шу боис юртимизда ҳамиша осудалик ҳукм суришини тилайман. Бу борада керак бўлса ўз ҳаловати, соғлиги ва ҳаётидан кечиб, фидокорона хизмат қилаётган осойишталигимиз посбонларига ҳамиша таъзимдамиз.
Шу куни уюшма аъзолари ўнлаб фахрий ҳарбий хизматчилар хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг