Украина Трамп ва Путин «меню»сидами?
Геосиёсатда бир асосий қоида бор: агар сиз музокаралар столида ўтирмасангиз, демак, «меню»дасиз. Европа Трамп ва Путин учрашувидан олдин Украина бўйича пинҳона келишувлардан хавотирга тушган.
Дунёдаги эътибор Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг бўлажак учрашувига қаратилган. Айрим таҳлилчилар бу учрашув Украинадаги урушни тугатиш учун катта имконият, деб баҳоламоқда. Бироқ Европа ва Киевда хавотир кучайган — асосий хавф шундаки, Ғарб ОАВ таъкидлаганидек, қарорлар фақат икки раҳбар ўртасида, бошқалар иштирокисиз қабул қилиниши мумкин.
Италиянинг La Stampa нашри бу хавотирни битта жумлада ифода этди: «Ким столда ўтирмаса — у “меню”да бўлади». Австриянинг Kleine Zeitung газетаси ёзишича, ҳозир Европа Иттифоқи фақат «қўрқоқ консенсус» билан чекланмоқда, бундай ёндашув эса кучли шахслар бошқарган дунёда самара бермайди.
Матбуотда учрашув «Корея модели» асосида якун топиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бор. Яъни ҳудудий ўзгаришларни расман тан олмасдан, қуролсизлантирилган ҳудуд орқали зиддиятни музлатиб қўйиш. Бу таклифни АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог илгари сурган. Аммо Киевда бу сценарий ҳақиқий тинчликка олиб келмайдиган хавфли келишув сифатида баҳоланмоқда.
Мутахассислар фикрича, музокараларни Хитой раҳбари Си Цзиньпин диққат билан кузатади. Ушбу жараёндан сўнг у Тайванга ҳарбий босқин қилиш имкониятини ҳам баҳолаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг