Уй томидаги иссиқхонадан йилига 100 млн сўм даромад олинмоқда
Бувайда туманининг Бештерак МФЙдаги 520 та оилада томорқадан самарали фойдаланиб, йилига уч, тўрт маротаба ҳосил олинмоқда.
Муҳаммаджон Йўлдошевлар оиласи маҳалладаги энг миришкор томорқачилар сирасига киради. Томорқадаги 5 сотих иссиқхонада йилига 70 — 80 минг туп мавсумий гуллар етиштирилиб, оила бюджети ҳар йили ўртача 100 миллион сўмдан зиёд даромадга эга бўлади.
— Ўтган йили уй томида 1 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, гулчилик тармоғи янада кенгайтирилди, — дейди оила соҳиби М. Йўлдошев. — Бунинг натижасида яна 5 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирга кунда мавсумий юмушлар билан ҳисоблаганда 15 нафар маҳалладошларимиз биз билан бирга ишлайди.
Таъкидлаш жоизки, Муҳаммаджон Йўлдошев қўли гул ҳунарманд уста, оила бекаси эса ўқитувчи. Бу оила аъзолари асосий ишидан ортиб, томорқадан ҳам унумли фойдаланиб келмоқда.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг