Учта янги саҳна асари тақдим этилди
Айни кунларда мамлакатимиз театр жамоалари янги саҳна асарларини Бадиий кенгаш эътиборига ҳавола этмоқда. Шундай тақдимотлар Фарғона, Марғилон ва Наманган шаҳарларида ўтказилди.
Хусусан, Фарғона вилояти мусиқали драма театрида «Репортаж» спектакли намойиш қилинди. Ушбу саҳна асари драматург Жўра Маҳмудов қаламига мансуб бўлиб, режиссёр Обид Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган. Саҳналаштирувчи рассомлар Шерали Даминов, Фурқат Қўчқоров, бастакор Қосимжон Самиев.
Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрида драматург Нурилло Аббосхон асари асосида режиссёр Муҳаммадсоли Юсупов томонидан саҳналаштирилган «Сеҳрли чимилдиқ» мусиқали коммедиясининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Наманган вилояти мусиқали драма театрида эса «Ибрат» спектакли мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди. Драматург Нурилло Аббосхон томонидан ёзилган мазкур асарни режиссёр Шухрат Абдуллаев саҳналаштирган, саҳналаштирувчи рассом Ихтиёр Ғоипов, Саида Абдулбоқиева.
Тақдимотларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосори Маҳмутбай Айтниязов ва театршунослар Шорустам Обидов, Ойбек Вейсал ўғли ҳамда театр бадиий кенгаши аъзолари қатнашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг