Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Архив фото
Сўнгги пайтларда Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларини огоҳликка чақирди.
«Валютани сотиб олишда, қабул қилишда диққатли бўлинг ва қуйидагиларга эътибор беринг:
долларни фақат банк ёки лицензияли валюта айирбошлаш жойларида қабул қилинг, айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилганингизда, текширув ускуналаридан фойдаланинг, қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланинг.
Сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган, агар шубҳали купюраларга дуч келсангиз, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилинг», дейилади Бош консулхона хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг