Туркияда ноёб саркофаг топилди
Туркиянинг Анталия вилояти Демре туманидаги Авлиё Николай черковида саркофаг топилди.
Бу ҳақда Ҳатай Мустафо Камол университети Санъат тарихи бўлими ўқитувчиси ва қазиш ишлари бўлими бошлиғи профессор Эбру Фатма Финдик маълумот берди.
Таъкидланишича, Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида жанубдан черков ҳовлиси билан чегарадош 20 метр узунликдаги икки қаватли бино ичида қазиш ишлари олиб борилмоқда.
“Иморат ичида бурғулаш чоғида кутилмаган бир саркофагга дуч келдик. У безаксиз саркофаглар гуруҳи орасида, маҳаллий тошдан ясалган ва хиёл баланд баррел шаклидаги томи бор. Қопқоқнинг тор томонида ярим доира шаклидаги тутқич мавжуд. Тахминан 2 метр узунликдаги саркофагнинг ер ости қисми 1,5-2 метр баландликда бўлиши тахмин қилинмоқда. Унинг минтақадаги саркофаг турларига ўхшашлиги ҳайратланарли. Бундан ташқари, бурғулаш жараёнида саркофагга етиб боргунга қадар кўплаб мой чироқ парчалари ва ҳайвонларнинг суяклари ҳам топилди”, — дейди мутахассислар.
“Асл жойида (in situ) турган саркофагни биринчи марта учратишимиз. Авлиё Николай қабри жойлашган, деб тахмин қилинган черковга жуда яқин жойда саркофагнинг топилгани бизни жуда қувонтирди. Лойиҳа доирасида у жойлашган ҳудудда қазиш ва реставрация ишларини якунлаб, мамлакатимиз туризмига ҳисса қўшишдан мамнунмиз”, — дейди профессор Эбру Фатма Финдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг