Трампнинг Ғазо назорати ҳақидаги сўзлари кулгили ва абсурд — ҲАМАС вакили
Фото: Global Look Press
«Трампнинг Ғазони назорат қилиш истаги ҳақидаги баёнотлари кулгили ва абсурд ва бу каби ҳар қандай ғоялар минтақани алангалатишга қодир», — дейди у.
Шу йилнинг 5 февраль куни Трамп Ғазо секторидаги фаластинликларни қўшни давлатларга кўчириб ўтказгач, назоратни ўз қўлига олиш режасини эълон қилди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан ўтказган матбуот анжуманида у АҚШ минтақани қайта қуриш ва иш ўринлари яратиш, шунингдек, портламаган ўқ-дорилар ва бошқа қуроллар таҳдидини бартараф этиш учун масъул бўлишини ваъда қилди.
Трампнинг режалари араб етакчилари ва ҲАМАС томонидан қораланган, улар Оқ уй раҳбарининг таклифларини «қувиб чиқариш» деб атаган. Ўз навбатида, Нетаньяҳу АҚШ президентини қўллаб-қувватлаб, у қолиплардан ташқарида ўйлашини ва янги ғояларни таклиф қилишини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг