Трамп: «Tomahawk» ракеталарини Украинага бериш режада йўқ
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Украинага «Tomahawk» ракеталарини етказиб беришни кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда РБК президент сўзларига таяниб хабар берди.
Журналистлар давлат раҳбаридан мазкур ракеталарни Киевга топшириш эҳтимоли ҳақида сўраганида, Трамп:
«Йўқ, аслида йўқ. Улар курашяпти. Ҳар икки томонга ҳам оғир. Баъзан жанг охирига етишига йўл қўйиш керак бўлади», — деб жавоб берди.
Шунингдек, Трамп музлатилган Россия активларини мусодара қилиш масаласи бўйича муҳокамаларда ҳам иштирок этмаётганини қўшимча қилди.
Бунгача «CNN» телеканали Пентагон «Tomahawk» узоқ масофали ракеталарини Украинага беришга рухсат бергани, бунда бу қарор АҚШнинг ўз захираларига салбий таъсир кўрсатмаслиги таъкидланганини хабар қилган эди. Якуний қарор эса Трампга ҳавола қилингани билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг