Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

12:47 26 Март 2026 Сиёсат
167 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тожикистон етакчисини “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун икки томонлама музокаралар ваОлий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?