Тож Маҳални кўрганлар

Дунё шарқшунослари лутф этганидек, дунё халқлари икки тоифага бўлинади: Тож Маҳални кўрганлар ва Тож Маҳални кўрмаганлар.
Ўрта Чирчиқ туманидаги «Юқориовул» маҳалласида истиқомат қилувчи Тоғаймурод ва Зебунисо Ишматов курраи заминда Тож Маҳални кўрганлардандир.
Сўзда мутлақ ҳақиқат бўлмаслиги мумкин. Аммо, ҳар бир жумла ҳақиқат пойдевори устида қад ростлайди. Тоғаймурод ака ҳам ярим ҳазил, ярим чин маънода Тож Маҳал зиёрати сабабини тушунтирган бўлди:
– Бундан 52 йил олдин аянгизнинг қўлини сўраганимда, дастлаб у кишим рад этганди. Шунда «Тож Маҳалга олиб бораман», деб ваъда берганман.
Оддий ўқитувчилар оиласининг бу орзуси, не ажабки, орадан 52 йил ўтиб рўёбга чиқди.
Икки ўғил, тўрт қизни элга қўшган табаррук отахон ва онахон Ҳиндистонда Тож Маҳал зиёратида бўлдилар.
– Аградаги йўлбошловчимизнинг таъкидлашича, Тож Маҳал мажмуасининг умумий майдони 42 гектар экан. Лекин бошқа манбаларда 18 гектар дейилган. Тахминимча, Тож Маҳал иморати ва ҳовлисининг ўзи 18 гектарни ташкил этади. Тож Маҳал – ёрга бўлган муҳаббат, беназир севгининг боқий обидаси. Бобурийлар бино қилган дунёнинг етти мўъжизасидан бирининг зиёратида бўлиб, бир олам таассурот олдик.
Ҳар куни юзлаб зиёратчилар бебаҳо қадамжода бўладилар. Минглаб ошиқ қалблар ўзларининг муҳаббати учун бу обидадан руҳий қувват олса, не ажаб.
Ҳиндистон ва Афғонистон фуқаролари учун Тож Маҳалга кириш бепул. Бунинг боиси Бобур ҳокининг Кобулда эканлиги ва уни афғонистонлик деб ҳисобланишидир. Аслида Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам Тож Маҳалга кириш беминнат бўлиши керак эмасми?
Тож Маҳални кўрган Тоғаймурод ва Зебунисо Ишматовларга жаҳонгашталик тилаб, Шоҳжаҳон ўз рафиқаси Мумтозбегимга қурдирган муҳаббат обидасидан йўлланган саломларини сизларга ҳам тортиқ этдик.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг