“Тоттенҳэм”нинг икки ҳужумчиси ЙТҲга учради
«Тоттенҳэм» футболчилари Уилсон Одобер ва Рандал Коло Муани йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодисага “Ferrari” русумли автомобилнинг шинаси ёрилиб кетиши сабаб қилиб кўрсатилган. Аварияга учраган машина Рандал Коло Муанига тегишли бўлган, Уилсон Одобер эса у билан бирга келаётган бўлган.
«Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Томас Франк матбуот анжуманида вазиятга изоҳ бериб, Одобер ва Коло Муани соғ-саломат эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса унчалик жиддий бўлмаган.
«Барча иштирокчилар яхши. Улар сафарни бироз кечроқ давом эттиради», деди Франк.

Шунингдек, Томас Франк айрим футболчиларнинг жароҳати ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг айтишича, Педро Порро сон орқа мушаги жароҳати сабаб тўрт ҳафтага сафдан чиққан, Микки ван де Венда эса енгил шикаст бор ва у ҳам ўйинда қатнашмайди.
Мазкур ЙТҲ «Тоттенҳэм»нинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги сўнгги тур учрашуви олдидан содир бўлди. Лондонликлар бугун, 28 январь куни соат 20:00 да «Айнтрахт Франкфурт»га қарши майдонга тушади.
Айни пайтда «Тоттенҳэм» Чемпионлар лигасининг лига босқичида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа ушбу ўринни сақлаб қолса, тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўл олади ва қўшимча плей-офф баҳсларидан қутулади. Франк жамоа таркибига асосий ҳужумчи Доминик Соланкенинг узоқ муддатли жароҳатдан сўнг қайтиши катта аҳамиятга эга эканини ҳам алоҳида қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг