Тошкентда пулли “парковка”лар оператори ўзгарди

Аввалги аукцион ғолиби битим тузмаганлиги туфайли, навбатдаги савдолар ўтказилди ва “Streetpark Systems” компанияси ғолиб бўлди. Бу ҳақда E-auksion маълумотларида келтирилган.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни онлайн савдоларда пойтахт кўчаларида автомобилларнинг пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ҳуқуқи учун такрорий аукцион якунланди.
Савдо жараёни 20 дақиқадан кўпроқ давом этди ва икки ставкадан сўнг якунланди. Натижада, “Streetpark Systems” компанияси ғолиб бўлди.
Компания лот учун 62,93 млрд сўм — бошланғич нархдан 10% га юқори нарх таклиф этган.
Ноябрь ойи охирида ўтказилган аввалги аукционда “Balcomuz” қўшма корхонаси ғолиб чиққанди. Компания 3 йил давомида автотураргоҳларни ижарага олиш учун тахминан 120 млрд сўм таклиф қилган, аммо келишув тасдиқланмаган.
Маълумот учун, пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов октябрь ойида Тошкент шаҳрида 80 мингдан ортиқ пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этишни назарда тутувчи қарорни имзолаган.
Ҳужжат билан, пулли “парковка“лар босқичма босқич жорий этилиши белгиланди. Хусусан, биринчи босқичда келаси йилнинг 15 мартигача 14 мингга яқин автотураргоҳ ўрни яратилиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг