Тошкентда электросамокатлар ёниб кетди

10:14 30 Май 2025 Жамият
163 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Миробод туманида электросамокатлар ёниб кетди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 май куни соат 08:03 да Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида жойлашган 25-уй олдида электросамокатлар ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 08:07 да етиб бориб, 08:09 да ёнғинни тўлиқ ўчирган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер