Тошкентда 24 августдан совуқ сув нархи ошади
Иллюстратив фото
Тошкентда 24 августдан совуқ сув ва оқава сув нархлари тарифи оширилади. "Сувсоз" корхонасининг расмий сайтида бу ҳақда маълумот берилди.
Янги тарифлар 9 август куни Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан тасдиқлаб берилган.
Унга кўра, 1 метр куб ичимлик суви 280 сўмдан 310 сўмга, оқава сув нархи эса 235 сўмдан 250 сўмга оширилади. Совуқ сув учун нархлар охирги марта 24 апрелда кўтарилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йилнинг 12 январдаги 69-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида совуқ сув етказиб бериш учун 2018 йилдаги тарифга нисбатан 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида устама ҳақ қўшилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг