Тўқсон нафар битирувчининг барчаси – талаба
Юртимизда ёшлар таълим ва тарбияси доимо эътибор марказида бўлиб келмоқда. Авваллари барча ўқитувчилар ўтган дарс соатларига муносиб равишда бир хил миқдорда маош олишар, ўқитувчини ўз устида ишлаш, изланишига руҳлантирадиган тизим йўқ эди. Президентимиз ташаббуси билан ўқитувчиларнинг ишига уларнинг билими, фаолият натижадорлигидан келиб чиқиб маош тўлашнинг аниқ ва адолатли тизими йўлга қўйилиши соҳада янгиланишларни бошлаб берди.
Биргина ўзим раҳбарлик қилаётган Ғузор туманидаги 68-умумий ўрта таълим мактаби мисолида олсак, бугунги кунда мактабимизда 700 нафардан ошиқ ўқувчига 53 нафар педагог таълим бериб келмоқда. Уларнинг 26 нафари олий тоифали, 5 нафари 1-тоифали устозлар ҳисобланади. Кўплаб устозларимиз ўз мутахассисликлари бўйича миллий ва халқаро сертификатларга эга. Ўз устида ишлаши, изланиши, билим олишдан тўхтамаслиги эвазига 10 миллион сўмдан ошиқ маош олаётган ўқитувчиларимиз кўп. Бу бошқаларни ҳам шунга руҳлантирмоқда. Устозларимизнинг ўз ишидан моддий манфаатдорлиги ортиши, дарсга, ишга муносабати ўзгариши ўқувчиларимиз эришаётган ютуқларида акс этяпти. Ўтган ўқув йилида 98 нафар битирувчимизнинг 85 нафари умумий ҳисобда 162 та хорижий ва миллий сертификатларни қўлга киритишди. Саксон тўрт нафар битирувчи юртимиздаги энг нуфузли давлат университетларининг, 6 нафари хорижий университетларнинг талабасига айланишди. Мамлакатимиз ва хорижда бўлиб ўтаётган турли танловлар, фан олимпиадаларида иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритаётган ўқувчиларимиз сони йилдан-йилга ошиб боряпти.
Албатта, буларнинг ҳеч бири бежиз эмас. Чунки бугун ўқувчиси маълум бир ютуққа эришган ўқитувчининг меҳнати изсиз кетмаяпти. У бунинг учун муносиб рағбатлантирилмоқда. Натижада ўқитувчиларимизда керак бўлса дарсдан кейин ҳам қолиб ўқувчилари билан ишлаш, натижа кўрсатишга бўлган иштиёқ пайдо бўлди. Бугун Президентимиз томонидан ўқитувчилар олдига қўйилаётган талаб, яратиб берилаётган шарт-шароит, моддий ва маънавий қўлловлар бизни шунга руҳлантирмоқда.
Ашур ТИЛОВОВ,
Ғузор туманидаги
68-мактаб директори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг