Толибон вакили ўзбек тилида интервью берди
Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ Толибон билан тинчлик шартномаси ва америкалик ҳарбийларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши битимини имзолади.
Келишув 20 йилдан бери давом этаётган можарони ҳал қилишда муҳим старт бўлиши мумкин. АҚШ ва унинг НАТОдаги шериклари 135 кун ичида Афғонистондаги ҳарбий контингентини 8,6 минг кишигача қисқартиради. Агар Толибон келишув шартларига риоя қилса, 14 ой ичида барча қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилади.
Битим имзоланишида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва у бошчилигидаги делегация Қатардаги “Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди.
Учрашувда мулла Бародар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун самимий миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эканлигини эътироф этди.
“Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари, тарихнинг мураккаб машаққатларига қарамай Ўзбекистон афғон халқининг энг ишончли дўсти бўлгани ва эканлигини таъкидлади, бу айниқса, Афғонистон тинчлик ва иқтисодий кўмакка жуда муҳтож бўлган ҳозирда яққол намоён бўлди, дейилади ТИВ хабарида.
Шунингдек, Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий ўзбек тилида интервью берди.
Толибон вакили ўзбек ва афғон халқлари ака-укадек эканлигини, улар доимо тинч ва осойишта яшашларини, икки давлат хавфсизлиги бир-бирларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтди, дейилади "Sof.uz" хабарида.
Эслатиб ўтамиз, тинчлик битими 29 феврал Доҳа шаҳри (Қатар)да Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Қатар, Туркия, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг