Тойлоқда барчаси назоратда
Маълумки, Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган илк бемор Тойлоқ туманида аниқланган эди. Ўтган вақтда ҳудудда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар янада кучайтирилиб, касаллик тарқалишининг олди олинди.
Айни кунларда ҳам ҳудудда эпидемияга қарши кураш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округи вилоят ва туман ҳокимликлар билан ҳамкорликда туманнинг марказий кўчалари, савдо шохобчалари, бозор ҳудуди ҳамда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ички кўчаларида белгиланган жадвал асосида дезинфекцилаш ишларини олиб боришмоқда. Жараёнга Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус техникалари жалб қилинган.
Айтиш жоизки, бу мураккаб тадбирларда туман тиббиёт бирлашмаси, санитария ва эпидемиология хизмати мутахассислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, туманнинг фаол ёшлари ҳам фидойилик кўрсатиб, бир сафда, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг