Тиббий хизмат кўрсатиш янги босқичда
Сўнгги йилларда ҳудудларда тиббиёт соҳасини ривожлантириш мақсадида унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидаги 18 та марказий шифохоналар 21 турдаги 378 дона замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Натижада илгари фақат вилоят марказида бажарилган юқори технологик текширув ва муолажаларни ҳудудларда ҳам амалга ошириш имконияти яратилди. 63 млрд 795 млн сўмлик ушбу замонавий тиббий воситалар орқали аҳоли учун қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш янги босқичга олиб чиқилмоқда.
— Келтирилган замонавий қурилмаларнинг устун жиҳати уларнинг юқори аниқлик ва самарадорликни таъминлашидадир, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими Муфаззалшо Муҳаммадиев. — Жумладан, С-ARM ва мобил рентген аппаратлари беморни ўрнидан қўзғамаган ҳолда текшириш имконини берса, холтер тизими юрак фаолиятини узлуксиз назорат қилишга хизмат қилади. Видеоколоноскоп ва бронхоскоплар орқали овқат ҳазм қилиш ҳамда нафас йўллари билан боғлиқ касалликларни эрта босқичда аниқлаш имконияти кенгайди. Плазмали стерилизатор эса асбобларни чуқур дезинфекция қилиш орқали юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Бу борадаги ишлар шу билан чекланиб қолгани йўқ. Келгусида мазкур йўналишдаги ишлар янада кенгайтирилиб, тиббиёт муассасаларини қўшимча замонавий техника билан жиҳозлаш режалаштирилган. Хусусан, йил давомида вилоятдаги ихтисослаштирилган марказлар, кўп тармоқли тиббиёт муассасалари ва шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларига 323 дона 12 турдаги янги тиббий воситалар етказиб берилиши кутилмоқда. Бу каби изчил чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат даражасини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг