“Ташаббусли бюджет”: эзгу мақсадлар ижобати
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманида янгидан қурилган ҳамда мукаммал таъмирдан чиқарилган бир қатор ижтимоий объектлар ишга туширилмоқда.
Айни жараёнда туманнинг “Товуш” МФЙ ҳудудида жойлашган 29-умумтаълим мактаби учун қуриб битказилган 120 ўринли қўшимча ўқув биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Таъкидлаш ўринлики, ушбу таълим муассасасида 700 нафарга яқин келажагимиз ворислари таълим-тарбия олади. Шу тариқа билим даргоҳидаги ўқувчилар сиғими билан боғлиқ кўп йиллик муаммо бартараф этилди.

“Шодлик” МФЙдаги 75-оилавий поликлиниканинг қайтадан реконструкция қилинган замонавий биноси иш бошлагани эса маҳалла аҳли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди. Туман фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган очилиш маросимида шифо масканида яратилган замонавий шароитлар барчани беҳад мамнун этди. Бирламчи тиббиёт муассасасида 23 минг нафардан зиёд аҳолига малакали хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар муҳайё этилган.
— Шу кунларда ўндан зиёд янги бино-иншоотлар, хусусан, Инвестиция дастури асосида қуриб битказилган ижтимоий соҳа муассасалари, тадбиркорлик лойиҳалари иш бошлайди, — дейди Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Аҳмедов. — Бу ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ҳамда юқори даромадли янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Эътиборлиси, “Товуш” ва “Шодлик” МФЙдаги ушбу бинолар қурилишида маҳалла аҳли жонбозлик кўрсатиб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлганди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг