Тадбиркорлик ортидан барака топдик

13:28 17 Декабрь 2024 Жамият
283 0

Ўзбекистонда тадбиркорлик қила бошлаганимга ўн икки йил бўлди. Ўтган давр ичида автомобиль фаралари ва ёритиш воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришни пухта йўлга қўйиб олдим. 120 кишилик меҳнат жамоаси билан йилига 400 минг донага етказиб импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаяпмиз. Бундан мамлакат машинасозлик саноатини замонавий бутловчи қисмлар билан таъминлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётганимизни англаб олса бўлади.

Жойларда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити бу ишга қўл урган ҳар бир инсонни янгидан-янги ғояларга чорлайди. Буни маҳсулот турлари мунтазам кўпайиб бораётган корхонамиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Мисол учун, якунланаётган йилда охирига етказган навбатдаги лойиҳамиз асосида “Ўзавтомоторс”нинг яна беш русумдаги автомобилининг олди ёритиш чироқларини тайёрлашни ўзлаштирдик. Меҳнатчиларимиз сони ортиши баробарида ишлаб чиқариш ҳажми деярли икки баробарга ўсди. Экспорт фаолиятини йўлга қўйдик. Қисқа муддат ичида Россия, Қозоғистондаги ҳамкорларимизга 200 минг доллардан кўпроқ автофараларни етказиб берилди.

Ўйлаб қарасам, Наманганда бизнесга сармоя тикиб тўғри қилган эканман. Одамлари самимий ва меҳнаткаш, маҳаллий ёшлар технологик жиҳатдан анчагина мураккаб бўлган касбни тезда ўзлаштириб олишди.

Айтганларим, Янги Ўзбекистоннинг биргина тумани мисолида хорижий инвестицияга кенг йўл очилгани у келтираётган самара ҳақида яхшигина тасаввур беради, деб ўйлайман. Қолаверса, бизники сингари ҳамкорлик корхоналарини республиканинг барча ҳудудларида учратасиз. Улар маҳаллий ҳокимиятлар кўмагида бизнесини ташкил этиб, жойларда иқтисодиёт ривожи, бандлик масалаларига ўз ҳиссасини қўшаётгани билан эътиборни тортади.

Кадеер РОУЗИ,

Янги Наманган туманидаги “Kadeer parts industry”

хорижий корхонаси таъсисчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер